...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тошкент-Самарқанд” йўналишида юк машинаси ағдарилиб кетди


12:07, 15.11.2018 Жамият
 4 836

Қутқарувчилар ҳайдовчини махсус техникалар ёрдамида кабинадан чиқариб олишган.

Кеча, 14 ноябрь куни А-373 “Тошкент-Самарқанд” йўналишининг 13-кмда мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
 
Воқеа юзасидан соат тахминан 03:35ларда Сирдарё вилояти ФВБга ИИБнинг Тезкор навбатчиси томонидан А-373 “Тошкент-Самарқанд” йўналишининг 13-кмда, юк автомашинаси йўлдан чиқиб автоҳалокатга учрагани ҳақида хабар келиб тушган.
 
Мазкур ҳолат бўйича Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди навбатчи қутқарувчилар Д.Худойбердиев, О.Қораев, Қ.Турғунбоев, О.Маматкаримлар зудлик билан воқеа жойига этиб борган.


 
ЙТҲ натижасида юк автомобили ҳайдовчиси автотранспорт кабинасида қисилиб қолган. Қутқарувчилар уни махсус техникалар ёрдамида кабинадан чиқариб олишган.
 
Жабрланган фуқаро ҳамда йўловчи зудлик билан Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмаси жонлаштириш бўлимига этказишди. ФВВ фуқаро ҳаёти сақлаб қолинганини маълум қилмоқда. 

Теглар:Тошкент-Самарқанд ФВВ ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар