...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тошкент” халқаро аэропортида ноқонуний ҳолат аниқланди


13:00, 01.08.2018 Жамият
 8 581

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Кеча, 31 июль куни Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳридан учиб келган йўловчиларни божхона назоратидан ўтказиш чоғида товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб ўтишга уриниш билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатларини фош этган.
 
Фуқаролар И.Ш. ва Н.М. томонидан умумий нархи 125 милион сўмдан ортиқ турли парфюмерия воситалари, уяли телефонлар, планшетлар, қўл соатлари ва уяли телефон дисплейлари ноқонуний олиб кирилаётганлиги аниқланган.
 
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Санжар Жўра

Теглар:Божхона “Тошкент” халқаро аэропорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар