Барча биноларда биринчи сменада тест синовлари якунланди. Иккинчи смена 15:00да бошланади.
Соат 6:00 га қадар барча олий таълим муассасаларига тест материаллари тарқатилди. Тест синовлари барча олий таълим муассасаларида бир вақтда 8:00 дан бошланди ва 11:00 да якунланди.
Тест синовлари барча олий таълим муассасаларида бир вақт: 8:00 дан бошланди. Тест синовларида 15 та олий таълим муассасаларининг 50 та таълим йўналишида 30 минг 690 нафар абитуриент иштирок этмоқда. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълумот берди.
Тезкор маълумотларга кўра, 1391 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмаган. Тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан 1681 нафар бинолар раҳбарлари гуруҳлар кузатувчилари жалб этилди.
Барча тест синовлари ўтадиган биноларда биринчи сменада тест синовлари соат 11:00 да якунланди. Иккинчи смена 15:00да бошланади.
Уларнинг ҳаммаси тест синовлари ўтказиш тартиб-қоидалари ва технологияси бўйича махсус тайёргарликдан ўтган. Тест синовлари ўтказиладиган 59 та бинода ёнғин ва хавфсизлик чоралари кўрилди.
Абитуриентлар учун тест синовлари ўтказиладиган барча аудиторияларда ичимлик суви ташкил этилган. Ҳар бир тест синовлари ўтадиган бинода тиббиёт ходимларининг навбатчилиги ташкил этилган.
Тест синовлари ўтадиган биноларга яқин жойлашган маҳаллалар фаоллари бу йил тизим мутлақо бошқачилигини чуқур англаб, ўзлари ташаббуслар кўрсатиб абитуриентлар ота-оналарини юқори кайфиятда кутиб олди. Улар учун салқин жойларда жойлар ташкил қилинди. Ички ишлар тизимидан 4 963 та шахсий таркиб ходимлари, 1206 та алоқа воситалари, 694 та металлодетекторлар, 289 та транспорт воситалари тест синовлари жараёни хавфсиз ўтишига жалб қилинган.
Шу куннинг ўзида тест синовлари натижалари Давлат фельдъегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига қайтарилади.