...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Qalampir” халқ қабулхонаси: шугина ойликка оила боқиб бўладими?


11:11, 13.05.2017 Жамият
 12 581

“Бизнинг ойлик маошимиз 150 000-200 000 сўмни ташкил қилади. Шу ойлик билан рўзғор тебратиб бўладими?”

“Qalampir.uz” таҳририяти Facebook ижтимоий тармоғида “Qalampir” халқ қабулхонасини очгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур қабулхонага мурожаатлар келиб тушиши давом этмоқда.
 
Қуйида улардан яна бирини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Қашқадарёлик одамнинг ёзишича, ўзи ишлайдиган корхонада ойлик маош жуда кам, оила боқишга умуман етмайди.
 
“Шикоят аризамнинг мазмуни шундан иборатки: мен 2005 йилдан бери “Қашқадарёнефтгаз” саноат қурилиш ОАЖга қарашли Қашқадарё қурилиш монтаж сервис унитар корxонасида ишчи бўлиб ишлаб келмоқдаман. Бизнинг ҳозирги пайтда оладиган ойлик маошимиз 150 000-200 000 сўмни ташкил қилади. Шу ойлик билан рўзғор тебратиб бўладими? Менинг 3 нафар фарзандим бор. 2 фарзандим мактабда ўқийди. Бу берадиган ойлик фарзандларимнинг мактаб ўқув қуролларига, кийим-кечагига, рўзғорга ёки коммунал тўловларга етсинми?
 
Бизга 2016 йилги китоб пули ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун пуллар ҳанузгача берилгани йўқ. Берилмаслигининг сабаби шуки, ташкилотимиз камомади борлиги ҳамда раҳбарлар ишчи xодимларни иш билан таъминлай олмагани сабабли, ойлик маошлар кўтарилмай, ойликка қўшимча пуллар тўланмаётган экан. Ташкилотимиз биз ишчиларнинг айби билан эмас, балки идора xодимларининг айби билан камомадга учраган”, дейилади мурожаат матнида.
 
150 минг ойлик маошга ишлаб бўладими? Яна кимсан “Қашқадарёнефтгаз” саноат қурилиш ОАЖда! Тўғри, энг кам ойлик иш ҳақи 149 775 сўм бўлиши мумкин, лекин аҳолининг яшаш шароити, оилавий аҳволи инобатга олиниши керакмасми?
 
Мазкур мурожаатга мутасадди ташкилотлардан ижобий жавоб кутиб қоламиз.
Бобур Жалолов

Теглар:Қашқадарё Халқ қабулхонаси Мурожаат Шикоят Ойлик маош 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар