Туркияда Отатуркни ҳақорат ва фаолиятини танқид қилиш тақиқланган. Қонунни бузганлар узоқ йиллик қамоқ жазосига тортилишлари мумкин.
12 май куни Есилюрт Истанбулнинг Бақиркўй туман судига кириб келди. Прокуратура Еселюрт билан бирга яна бир тарихчи Ҳасан Акарни Отатуркни ҳақорат қилиш ҳамда халқ орасида нафрат ва адоватни уйғотишда айблаб, ҳибсга олишга ордер берган эди.
Телевидениеда “Чуқур тарих” кўрсатувини олиб борувчи тарихчи 6 майдаги кўрсатувда Отатуркнинг асранди қизларидан бири Афет Инан аслида унинг ноқонуний хотини бўлганини қайд этди. Ҳасан Акар эса Отатуркнинг ўзи никоҳсиз туғилганини таъкидлади.
Иккала тарихчи ҳам сиёсатчилар, ёзувчилар, тарихчилар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ғазабини қўзғатди. Натижада Бақиркўй туман прокуратураси иккала шахсга қарши жиноий қўзғатиб, ҳибсга олиш учун ордер берди. Полиция гумонланувчиларни уйидан топа олмагандан кейин уларга қидирув эълон қилинди. Есилюрт ҳибсга олинаётганда айбдор эмаслигини таъкидлади.
Туркияда Отатуркни ҳақорат ва фаолиятини танқид қилиш тақиқланган. Қонунни бузганлар узоқ йиллик қамоқ жазосига тортилишлари мумкин.