...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбектелеком” раҳбари ўзгарди


14:00, 26.02.2018 Жамият
 3 433

Компаниянинг собиқ раҳбари ўз лавозимини бир йил ишлаб тарк этди.

“Ўзбектелеком” АК бош директори Шуҳрат Қодиров лавозимидан кетди. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Унинг ўрнига Фарҳод Рўзиев “Ўзбектелеком” АКнинг янги бош директори бўлди.
 
Шуҳрат Қодиров 2017 йил февраль ойидан буён шу лавозимда ишлаган эди.



Янги тайинланган раҳбар Фарҳод Рўзиев 1979 йилда туғилган бўлиб, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган.
 
Иш фаолияти давомида Sarkor Telecom интернет-провайдери директори (2000-2007 йиллар) ва Winncom Technologies’нинг Қозоғистон, Украина ҳамда Марказий Осиёдаги ваколатхонасида ишлаган.

Теглар:Ўзбектелеком Фарҳод Рўзиев Шуҳрат Қодиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар