...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ов мавсуми”! 50 дан ортиқ “киракаш” жавобгарликка тортилди


14:42, 03.04.2018 Жамият
 4 892

Ўзбекистон автомобил транспорти агентлигига ноқонуний “киракашлар”ни аниқлаш ва уларга тегишли чора кўриш бўйича кенг ваколатлар берилган.

Ўзбекистон автомобил транспорти агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан вилоятларда ноқонуний равишда йўловчиларни ташиш фаолияти билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли тартибда чора кўриш бўйича рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
 
Агентлик Ахборот хизмати хабарига кўра, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1461- (ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича қонунда белгиланган мажбуриятини бажармаслиги),  165- (фаолият билан лицензиясиз ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш),  1763- (автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш),  1764- (таксиларни ягона таниш белгилари билан жиҳозлашга,  ягона таниш белгилари билан жиҳозланмаган ёки белгиланган талаблар бузилган ҳолда жиҳозланган таксиларни йўлга чиқармасликка доир талабларни бузиш) ҳамда 198-моддалари (ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш) бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда.


 
Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси инспекторлари томонидан жорий йилнинг январь-февраль ойларида ўтказилган рейдларда автотранспортда юк ва йўловчи ташиш қоидалари бузилган 562 ҳолат қайд этилиб, расмийлаштирилган далолатномалар суд органларига тақдим этилган.
 
Қоидабузарлар устидан ўтказилган сайёр судда 40 нафар қоидабузарнинг иш кўриб чиқилган. Улардан 38 нафарига МЖтКнинг 1763-моддасига кўра жарима тайинланган.
 
Агентликнинг Сирдарё вилоят бошқармасида ўтказилган сайёр суд мажлисида эса 16 та иш кўриб чиқилган. Бунда 13 нафар ҳайдовчи энг кам иш ҳақининг 3-5 баравари миқдорида жаримага тортилган.
 
Эслатиб ўтамиз,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда Ҳукуматнинг 2017 йил 25 апрелдаги «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорларида Ўзбекистон автомобил транспорти агентлигига ноқонуний “киракашлар”ни аниқлаш ва уларга тегишли чора кўриш бўйича кенг ваколатлар берилган.
Фирдавс БЕК

Теглар:Киракаш жазо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар