Сапар Исаков “маршруткачи”лар норозилигига муносабат билдирди.
Кеча, 2 апрель куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда йўналишли таксилар (“маршрутка”) ҳайдовчиларининг намойиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда "kaktus.media" хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳайдовчилар ҳукумат томонидан қабул қилинган иккита ислоҳотга қарши чиқмоқда. Уларнинг бири мулкчилик шаклидан қатъий назар йўловчи транспорт воситалари ҳайдовчиларининг хизмат вақтида махсус кийим (елек) кийиб юриши бўлса, иккинчиси суғурта қилинмаган транспорт воситаларининг 1 апрелдан жаримага тортилишидир.
Пойтахтдаги юзлаб ҳайдовчилар иш ташлаш акциясини ўтказди. Бунинг натижасида йўловчиларнинг бекатларда ўз манзилларига етолмасдан оммавий туриб қолишлари кузатилди.
Бугун, 3 апрель куни Қирғизистон Бош вазири Сапар Исаков мавжуд вазиятга изоҳ берди:
“Қирғизистон қонунчилиги ҳамма учун баробар. Ушбу қонунлар фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлашдир. Бу ҳукуматнинг асосий мақсади ҳисобланади. Мавжуд жамоат транспорти корхоналари ҳам ўзига яраша бир ой турли хил тўловларни амалга оширади. Уларнинг ҳам харажати бор. Шундан келиб чиқиб суғуртани жорий этиш ва унга амал қилиш вақти келди”.
Шунингдек, Бош вазир ҳайдовчиларни йўловчилардан бир хил суммада тўловлар қабул қилишга чақирди ва мамлакат Транспорт ва йўл вазирлиги қошидаги Транспорт инспекциясига бир ҳафта муддат ичида мавжуд вазиятни ўрганиб, тегишли таклифлар беришини сўради.

Икром Раҳмон