...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Локомотив” мураббийи бугунги ўйин олдидан нималар деди?


13:07, 03.04.2018 Спорт
 2 547

Матбуот анжуманида Андрей Микляев ва Нивалдо журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкентнинг “Локомотив” клуби Осиё Чемпионлар Лигасининг 5-тури доирасида БААнинг “Ал Ваҳда” жамоаси билан баҳс юритади.
 
Мазкур ўйин олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. 
 
Унда “темирйўлчилар” устози Андрей Микляевга футболчи Нивалдо ҳамроҳлик қилди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди.
 
– Бизни олдинда жуда муросасиз учрашув кутиб турибди. Зеро кейинги босқич масаласини аллақачон ижобий ҳал қилишга улгурган “Ал Дуҳайл”дан ташқари қолган уч жамоада ҳамон нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритиш имкони мавжуд.
 
Шу боисдан “Ал Ваҳда” бугунги ўйинда ғалабани қўлга киритиш мақсадида ўйнайди. Бироқ биз Абу Дабига 3 очкони кўзлаган ҳолда келдик. Кейинги босқичга чиқиш учун биздан олдиндаги иккала қолган ўйинни ҳам ютиш талаб этилади. Жамоамиз мазкур беллашувга жиддий ҳозирлик олиб борди.
 
Биласизми, “Локомотив” Чемпионлар Лигасини жуда муваффақиятли бошлаганди. Бироқ кейинги ўйинларда кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйдик. Лекин ютқазган учрашувларда ҳам жамоамиз ёмон ўйин кўрсатмади.
 
Фақатгина омад рақиб тарафида бўлгани учун ҳам мағлуб бўлдик, холос. Бундан буён ютқазишга ҳаққимиз йўқ. Жамоамиз ишқибозларининг ишончини оқлаш учун ҳам майдонда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз ва уйга 3 очко билан қайтишга уринамиз, – деди тажрибали мутахассис.
 
– “Ал Ваҳда” – яхши шаклланган жамоа. Бироқ рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда айтишим лозимки, бугунги ўйинда фақат ва фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз.  Чунки бундан ўзга чорамиз ҳам йўқ.  Кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун уч жамоа ўртасида муросасиз баҳс боришига аминман.
 

 
Умид қиламанки, бугун майдонда чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этган ҳолда нимчорак финалга чиқиш имкониятларини сақлаб қоламиз, – деди Нивалдо.
 
Маълумот учун, “Ал Ваҳда” – “Локомотив” баҳси Тошкент вақти билан соат 20:10 да старт олади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Локомотив Ал-Ваҳда ОЧЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!