...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонда қиморбозлар гуруҳи қўлга олинди


10:43, 10.11.2018 Жамият
 7 935

Қарта ва бир неча юз минг сўм пул далилий ашё сифатида олинди.

Пахтаобод тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган навбатдаги ҳаракатлар натижасида туманнинг Шувоқзор-Бойкечик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган дала шийпонларидан бирида қимор ўйнаётган 7 нафар йигитлар қўлга олинди. 19-20 ёшлардаги бу ўғлонлар айни ўқиб, касб ўрганиш ёки бирор ҳунарни ўзлаштириш ўрнига ноқонуний ўйин билан машғул бўлиши ҳеч бир инсоний фазилатлар доирасига сиғмайди, албатта.

“Фойдали ижтимоий меҳнат билан шуғулланиш ўрнига қонунда таъқиқланган машғулот билан банд бўлганимдан афсусдаман”, дейди ўйин иштирокчиларидан бири.



Қарта ва бир неча юз минг сўм пул далилий ашё сифатида олинди. Йўл бошидаёқ тўғри йўлдан адашган бу кимсаларга нисбатан Пахтаобод туман маъмурий суди томонидан қонунга биноан чора қўлланилди. Умид қиламизки, бу жазо усули ёшларимизга хатоларини англаб олиш ва келгусида бу қилмишларини ўзларининг ижобий хислатлари билан оқлашлари учун хулоса чиқаришларига имкон беради.
Хайдарова Сарвиноз

Теглар:Қиморбозлик жазоланиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар