...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Жиннихонадан” қочган “жиноятчилар”нинг учинчиси ҳам қўлга олинди


17:57, 21.11.2017 Жамият
 10 804

Ушлаш жараёнида у ёнида бўлган пичоқ билан ички ишлар органлари ходимига қуролли қаршилик кўрсатиб, ён атрофдагиларга нисбатан жиддий хавф туғдирган...

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳридаги Руҳий касалликлар шифохонасидан қочган учинчи шахс қидирилаётган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари самарасини берди.

2017 йилнинг 21 ноябрь куни соат тахминан 15:00ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Абу Сахий” бозори ҳудудида қидирувдаги “учинчи шахс” Омонов Шерқул Сафарович қўлга олинди.

Ушлаш жараёнида у ёнида бўлган пичоқ билан ички ишлар органлари ходимига қуролли қаршилик кўрсатиб, ён атрофдагиларга нисбатан жиддий хавф туғдирган.
 
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматига кўра, ИИБ ходими тан жароҳати олган бўлишига қарамай, юқори профессионал тайёргарлиги ва жасорати туфайли Ш.С.Омоновни қуролсизлантириб, қўлга олган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ Абу Сахий бозори Руҳий касал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар