
Китобларни “аудио шакл"га келтириш учун мамлакатдаги тажрибали ва “чиройли овоз”га эга бўлган актёр ва санъаткорлардан ташкил топган 10 кишилик гуруҳ шакллантирилган.
“Қўмитадан бу бўйича керакли топшириқларни олдик, бу мамлакат фуқароларининг ўз-ўзини англашини ошириш ҳамда ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилади” дейди “Тожикистон” давлат радиосининг директори Фаррух Зиёев.
Фаррух Зиёевнинг фикрига кўра, бундан кўзланган яна бир мақсад Президентнинг китобини ўқишни хоҳлаган, аммо ўқиш имкониятига эга бўлмаган кишилар, кексалар учун шароит яратиб беришдир.
Имомали Раҳмоннинг китобларини “аудио шакл"га келтириш учун мамлакатдаги тажрибали ва “чиройли овоз”га эга бўлган актёр ва санъаткорлардан ташкил топган 10 кишилик гуруҳ шакллантирилган.
Тожикистон президенти 20 дан зиёд китоблар муаллифи ҳисобланади.
50 мингдан 200 минг нусхага қадар чоп этилган бу китоблар асосан тожик халқининг тарихи, тили ва маданиятига бағишланган.
Тожикистон давлат раҳбарининг “Тожикистон тарих кўзгусида” асари энг кўп ўқилган асар сифатида эътироф этилади.