Омонов Шерқул Сафаровични қидириб топиш бўйича Тошкент шаҳар ИИББнинг тезкор вакиллари сафарбар этилган.
Эслатиб ўтамиз, шифокор назоратида турган фуқаро Омонов Шерқул Сафарович Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 169-моддасини 3-қисми, Рашидов Маъруф Маҳмудович эса ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми, Ҳамроев Аҳрор Турсунбоевич ЖК нинг 273-моддаси 5-қисмидаги жиноятларни содир этганлар.
Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимларининг “иссиқ изидан” тадбири натижасида Рашидов Маъруф Маҳмудович ҳамда Ҳамроев Аҳрор Турсунбоевич қўлга олиндилар.
Омонов Шерқул Сафарович эса қидирилмоқда...
Инсон ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган “носоғлом жиноятчи” тез орада ички ишлар ходимлари томонидан ушланишига умид қиламиз.