...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” китоби замоннинг энг долзарб асари деб баҳоланяпти


16:47, 02.02.2016 Жамият
 4 671

Кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган асар ҳақида Сиёсий фанлар номзоди, доцент Шерзод Қудратхўжаев ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида, Тошкент ислом институти ташаббуси билан “Мовароуннаҳр” нашриёти томонидан нашр қилинган “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимот маросимига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички Ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходимлари, Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабалар иштирок этишди.

Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети Интернет журналистикаси кафедраси мудири, сиёсий фанлар номзоди, доцент Шерзод Қудратхўжаев Facebook.com’даги шахсий саҳифаси орқали ушбу китоб ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини ёзиб қолдирди.

 
Шерзод Қудратхўжаев, Сиёсий фанлар номзоди, доцент:

— Китобнинг номланиши менга ёкди, эътибор беринг "Интернетдан химоя" эмас, “Интернетдаги таҳдидлардан химоя”! Афсус-ки, баъзан биз интернетга салбий нисбат билан ёндашувнинг гувоҳи бўламиз. Улар “Интернетни тақиқлаш керак”, “Интернет бу душман”, – деб страус каби бошини қумга тиқмоқчи бўладилар. Аммо, бизга шу ғояни уқтирадиганларнинг ўзи душман эмасми? Агар бу фикрга кўшиладиган бўлсак интеллектимизнинг бошқалардан заифлигини тан олган бўлмаймизми? Бутун дунёнинг ривожланган давлатлари, ақлли одамлари тармоқнинг иқтисодий, тижорий, илмий тарафларидан яхшигина даромад олмоқдалар. Ихтиролар ва кашфиётлар яратиб учинчи олам давлатларига сотмоқдалар. Демак, биз интернетдан эмас, унинг ёмон унсурларидан ҳимояланишни билишимиз керак! Меъёр ва чегара қаерда бошланиши ва тугашини билишимиз керак!

Энди, китоб ҳақида: у қизиқарли ва мазмунли веб сайтга ўхшаб кетади, дизайни ҳам шунга мос. У гуёки сизни диалогга тортади. Тили тушунарли ва равон. Фақат назарий билим эмас, воқеий ҳикоялар, ҳаётий мисоллар, рангли тасвирлар билан бойитилган. Динимиздаги мукаддас китоблардан фойдали ва ўринли иқтибослар келтирилган. Мундарижага кун тартибидаги долзарб мавзулар киритилган. Медиасаводхонликни оширишда катта ёрдамчи бўлиши аниқ.

Эслатиб ўтамиз, 4 февраль куни Ўзбекистон миллий университети Маданият саройида мазкур китобнинг профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун тақдимот маросими бўлиб ўтади.

Теглар:Интернет Таҳдид Шерзод Қудратхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

мехрожиддин амонов
09:33 17.02.2016

“Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” китоби бугунги куннинг сиёсий, маънавий тарбияси учун жуда муҳим манбалардан бири эканлигига шубҳа йўқ, китобни шу ҳолтга келишига сабабчи бўлганларни ишларига муваффақият



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар