...
МЕНЮ
ONLINE TV

"Жўрабек" жоме масжидини "фалончи бой қуряпти" деган гаплар ёлғон


15:52, 02.02.2016 Жамият
 4 633

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси "Жўрабек" жоме масжиди атрофида тарқалган гап-сўзларга ойдинлик киритиб, "уни бойлар янгидан қуряпти" деган гапларни рад этди.

Яшаб турган манзилларимизни обод этиш, саронжом-саришта сақлаш ўзбек халқининг қон-қонига сингиб кетган азалий одатлардан саналади. Ҳар йили йили мамлакатимиздаги кўплаб масканлар ободонлаштириб, янги турар-жой бинолари, ўқув масканлари, масжид ва мадрасалар, аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари қуриб фойдаланишга топширилади. Рўй бераётган ўзгаришлар, кўз қувнайдиган даражадаги бунёдкорлик ишларига барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз.

Шу кунларда Тошкент шаҳрининг Яшнаобод туманида жойлашган “Жўрабек” жоме масжидининг янги биносини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Ёдингизда бўлса Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган “Минор” жоме масжидининг янги биносини қуриш ишлари бошланганида “фалончи бой пул ажратибди, ота-онасининг қабри шу ерда экан” қабилидаги гап-сўзлар тарқалган эди. Ўшанда қўмита бу миш-мишларни буткул рад этганди. “Жўрабек” жоме масжиди атрофида ҳам худди шундай гаплар тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасининг “Religions.uz” расмий сайти орқали бу гапларга ҳам жавоб қайтарилди.

“...юртимиздаги мўмин-мусулмонлар аҳиллигини,  уларга яратилаётган қулай шароитларни,  барпо этилаётган кўркам жомеларни кўролмайдиган ғаламис кимсалар ҳар қандай кишининг ғашига тегадиган гап-сўзларни ёйишмоқда.  Нима эмиш,  “Жўрабек” жоме масжидини фалон бойвачча ёки хориждаги фалончи бой қуряпти”, – деган мутлақо асоссиз хабарлар тарқатилмоқда.  Бу гаплар аслият ва воқеликка бутунлай мос келмаслиги шундоқ кўриниб турибди.  Чунки ҳамма кўриб турибди-ку,  ушбу масжидни янгидан барпо этишга диний идора ташаббус қиляпти,  Тошкент шаҳар ҳокимияти эса ер ажратиш ишларига амалий кўмак ва бунёдкорлик ишларига моддий ёрдам бермоқда.  Шунингдек,  бундай бунёдкорлик ишига барча мутасадди ташкилотлар ўз ҳиссаларини қўшмоқда.  Қолаверса,  азалий қадриятимиз бўлган ҳашар йўли билан халқимиз ҳам кўмакчи бўлаётир”, – дейилади хабарда.

Мақолада бундай нотўғри хабарларни тарқатаётган баъзи ОАВлар фаолиятига ҳам эътибор қаратилиб, улар одамларни ёлғон ахборотлар билан алдаётгани, хабарларнинг ҳаққонийлигини текширмай туриб, уларни халққа тарқатаётгани қораланади.

Маълумот учун, айни кунларда Тошкент шаҳридаги “Яккасарой”,  “Авайхон” ва “Пул емас ота” жоме масжидларини янгидан барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.   
Қамариддин Шайхов

Теглар:Жўрабек Минор Яккасарой Авайхон Пул емас Жоме масжиди Дин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар