...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш киритилади


10:36, 10.12.2018 Жамият
 2 803

Ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилиши таъминланади.

“Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни имзоланиши кутилмоқда. Қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Янги қонуннинг 1-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги 472-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 октябрда қабул қилинган ЎРҚ-502-сонли Қонуни таҳририда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилади:
 
1) 6-модданинг иккинчи қисмидаги “Олий ҳарбий божхона” сўзлари “Божхона” сўзи билан алмаштирилади;
 
2) 13-модда олтинчи қисмининг иккинчи хатбошидаги “Олий ҳарбий божхона” сўзлари “Божхона” сўзи билан алмаштирилади;
 
3) 16-модда тўққизинчи қисмининг тўртинчи хатбошидаги “Олий ҳарбий божхона” сўзлари “Божхона” сўзи билан алмаштирилади;
 
4) 17-моддада қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилади:
 
“Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Раиси томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади”;
 
иккинчи – бешинчи қисмлар тегишинча учинчи – олтинчи қисмлар деб ҳисобланади;
 
5) 18-модданинг биринчи ва тўртинчи қисмларидаги “Олий ҳарбий божхона” сўзлари “Божхона” сўзи билан алмаштирилади;
 
6) 22-модданинг ўн олтинчи қисмидаги “Олий ҳарбий божхона” сўзлари “Божхона” сўзи билан алмаштирилади;
 
7) 23-модданинг тўртинчи ва ўн саккизинчи қисмларидаги “Олий ҳарбий божхона” сўзлари “Божхона” сўзи билан алмаштирилади;
 
8) 26-модданинг биринчи қисмидаги “Олий ҳарбий божхона” сўзлари “Божхона” сўзи билан алмаштирилади;
 
9) 32-модданинг иккинчи қисмидаги “Олий ҳарбий божхона” сўзлари “Божхона” сўзи билан алмаштирилади.
 
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
 
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
 
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилиши таъминланади
 
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Теглар:Давлат божхона хизмати тўғрисида Божхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар