Кеча, 9 декабрь куни Мустақиллик шоҳ кўчасига Янги йил байрамининг бош арчаси ўрнатилди.
Жорий йилнинг ўзида Тошкент шаҳридаги сайилгоҳлар сони бир нечага ортди, ташландиқ масканлар обод қилинди. Янги майдонлар барпо этилди. Масалан, “Халқлар дўстлиги” майдони, Ботаника боғи... Хўш, бу сафар Янги йилнинг бош арчаси қаерга ўрнатилади? Бунга ЎзА аниқлик киритди.
Маълумки, узоқ йиллар давомида Янги йилнинг асосий арчаси пойтахт Тошкентнинг бош майдони – Мустақиллик майдонида ўрнатилишига кўникиб қолган эдик. Аммо сўнгги икки йилда бош арча “Анҳор-Локомотив” истироҳат боғига ўрнатилди. Бу йил эса тошкентликлар Янги йил байрамининг асосий тантаналарини янги манзил – Мустақиллик шоҳ кўчасида, яъни Ёшлар ижодиёт саройининг орқа томонидаги очиқ майдонда қаршилайдилар.
Кеча, 9 декабрь куни Мустақиллик шоҳ кўчасига Янги йил байрамининг бош арчасини ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. Бундан ташқари Янги йил арчаси пойтахтнинг 6 нуқтасига ўрнатилади.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликлар Янги йил байрами муносабати билан 30 декабрдан то 3 январга қадар дам олишади.