Ислом Каримов доим Гулнорадан ҳадиксираганини айтади.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич набираси Ислом Каримов бир неча йиллардан буён Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида қолмоқда. Куни кеча унинг ёнига синглиси Имон Каримова ҳам жўнаб кетди.
Кичкина Ислом Каримов бобосининг жаноза маросимида ҳам иштирок эта олмаган.
У ўтган икки йил ичида икки марта халқаро ОАВларга, хусусан, BBC’га интервью берганди. У ўз онаси, унинг жиноий жавобгарликка тортилиши ва бобосининг қизи Гулнора билан муносабатлари ҳақида гапирганида, Ислом Каримов доим Гулнорадан ҳадиксираганини айтади.
“Бобом онамга ҳар доим айтиб келган “Ҳеч қачон мендан ошиб кетмаслигинг керак”, деб. Бобомда ўз қизи унга бўлган халқ муҳаббатини ўғирлаб олади деган хавотир бўлган. Онам ҳеч қачон бунга уринмаган ва ҳар доим уни кўкларга кўтарган. Муаммо шундаки, бир неча бор уйда ўтириб, у онамни телевизорда кўрган. Онам у ерда ё бу ерда кўриниш берган. У шунчалар ғазабланганки, биз баъзи жамоатчилик ишларини ундан яширишга мажбур бўлганмиз. Бобом унинг ўзбек матбуоти, телеканаллар, маросимларда чиқишини истамаган. Шунинг учун, Фонд Форумда бўлган Меҳр Нури, Янги Авлод каби баъзи компанияларни расмийлаштиришимиз жуда қийин бўлган.
Илк йиллари онам уларга боғлиқ эканини рад этган. Васийлик кенгашида исми турса-да, бу менинг ғоям деб айтолмасди. Агар айтса, бобом “Мана, сен мендан ҳокимиятни ўғирламоқчисан” деб айтган бўларди...”
Кичкина Ислом Каримовнинг бобоси ҳақида айтган бу гапларига қанчалик ишонишни ҳам билмайсан, киши. 2013 йилгача мамлакатда энг қудратли кишилардан бири бўлган Гулнора Каримованинг амалга ошираётган лойиҳалари, фаолияти ва улардаги иштирокидан унинг бир четда юришга эҳтиёжи борлиги сезилмасди. Аксинча, у 2010 йилдан 2013 йилгача бўлган даврда кун сайин оммавий “юлдуз”га айланганди. Мамлакатдаги ТВларда эса “Фонд форумга раҳмат!” қабилидаги лавҳалар ҳар кун намойиш этиларди.