Республиканинг қатор вилоятларида ёмғир ёғиши кутилади.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+15, кундузи +14...+16 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етиб, ёмғир ёғади.
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +10...+15, кундузи +18...+23 даража бўлиши кутилмоқда. 12-17 м/с тезликда шамол эсади. Ёғингарчилик кутилмайди.
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +13...+18 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 12-17 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +18...+23 даражагача кўтарилади. 12-17 м/с тезликда шамол эсади. Ёмғир ёғиши кутилмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +7...+12, кундузи +13...+18 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади. Ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +8...+13, кундузи эса +10...+15 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғиши кутилади.