...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Аср вабоси”ни англамаган қўқонлик ҳибсга олинди


10:56, 25.03.2018 Жамият
 4 259

Ҳали ҳануз гиёҳвандлик балосининг фаҳмига етмаганлар борлиги ачинарли ҳол бўлиб қолмоқда.

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жорий йилнинг 16 март куни Б.Қобилов бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашина ИИБ ходимлари томонидан текширилганида, ҳайдовчи ўриндиғи остидан 5 кг. 817 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар қилди.
 
Маълум бўлишича, Қўқон шаҳрининг Чархий кўчасида машинасида ҳаракатланиб келаётган шаҳарниннг “Аччиққўл” даҳаси 42-уй, 7-хонадонда яшовчи 1969 йилда туғилган Б.Қобилов ИИБ ходимларида шубҳа уйғотади ва унинг машинаси текширилганда у ердан полиэтилен қопга солинган гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланади.
 
Салкам олти килограм оғуни машинасида олиб юрган оилали, бола-чақали Б.Қобиловни ён-атрофдаги гиёҳвандликка муносабат бунинг оқибатини ўйлаб кўришга, бу балодан жабрланганлар тақдири уни керакли хулосалар чиқаришга ундамаган кўринади.
 
Афсуски, ҳали ҳануз гиёҳвандлик балосининг фаҳмига етмаганлар борлиги жамиятимиз учун ачинарли ҳол бўлиб қолмоқда.
 
Б.Қобилов ИИБ ходимлари томонидан воқеа жойида ҳибсга олинди ва тергов-суриштирув учун маҳкамага юборилди.
Икром Раҳмон

Теглар:гиёҳванд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар