...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ақл марказлари”дан ташкил топган делегация Ўзбекистонга келади


17:30, 10.09.2018 Жамият
 3 068

Делегацияга шахсан вазир бошчилик қилади.

Жорий йил 13-14 сентабрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқотининг 5-мажлиси бўлиб ўтади.
 
Тадбир Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий маркази томонидан Халқаро ишлар бўйича Ҳиндистон кенгаши билан ҳамкорликда ташкиллаштирилмоқда.
 
Ҳиндистоннинг нуфузли “ақл марказлари”дан ташкил топган делегацияга Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар Давлат вазири Мобашар Жавад Акбар бошчилик қилади.  Тадбирда Марказий Осиё давлатларининг етакчи олим ва экспертлари ҳам иштирок этадилар.
 
Бўлажак форум чоғида Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг жорий динамикаси, барқарор тараққиётга қарши қаратилган хавф ва таҳдидлар билан биргаликда курашиш, шунингдек, Марказий Осиё давлатларининг Ҳиндистон билан сиёсат, иқтисод, хавфсизлик ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлигини чуқурлаштириш борасидаги долзарб таклиф ва тавсияларини ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Марказий Осиё – Ҳиндистон Делегация Самарқанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар