Сайтимиз орқали ҳар ҳафта юртимиздаги етакчи нашрларда чоп этилаётган мақолалар тафсилоти билан таништириб борамиз. Бу ҳафта газеталар саҳифаларида:
Туркияда бўлиб ўтадиган энг кучли сиёсатчи ва иқтисодчилар иштирокидаги G20 саммитида глобал иқтисодий муаммоларга эътибор қаратилинади.
"Реал Мадрид" клуби президенти Перес Роналду ва Бенземаларнинг ўрнига Неймарни олиб келиш истагида.
Марко Ройс Дортмундни тарк этишга яқин турибди.
“Уч мушкетёрлар” фильмининг режиссёри асли Тошкентлик Георгий Юнгвальд-Хилькевич 11 ноябрь куни 82 ёшида оламдан ўтди.
Индонезия ҳукумати гиёҳванд моддалар истеъмоли ва савдоси билан қўлга олинган махбусларни тимсоҳлар қўриқлашини маълум қилди.
Ойбек ва Нигора турмуш қуришаётганини расман маълум қилишди. Тўй 21 ноябрда!
Ҳалқаро енгил атлетика федерацияси IAAF Россиялик спортчиларни нафақат олимпиада, балки барча мусобақалардан четлатиши мумкин.
Германия терма жамоаси ЕВРО-2016 мусобақаси учун тайёр эканини маълум қилди.
“Швеция Олтин тўпи” яна Златан Ибрагимовичга насиб этди.
Ўйиннинг сўнги дақиқаларида заҳирадаги ўйинчилар "Голден Стейт"га навбатдаги ғалабани келтиришди.
Телебошловчи Виктория Боня дизайнер сифатида ўзининг илк коллекциясини Москва мода ҳафталигида тақдим этишни истамади.
Ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган “PROlogue” қисқа метражли фильмлар намойиши ҳамда соҳа мутахассислари томонидан маҳорат дарслари ташкил этилади.