...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уолтон: "Голден Стейт" МБАда энг яхши захирага эга


14:25, 10.11.2015 Спорт
 1 793

Ўйиннинг сўнги дақиқаларида заҳирадаги ўйинчилар "Голден Стейт"га навбатдаги ғалабани келтиришди.

   АҚШнинг "Голден Стейт Уорриорз"  Баскетбол клубининг вақтинчалик бош  мураббийи Люк Уолтон МБА доирасида  "Детройт Пистонс"га қарши кечган  учрашувдаги ғалаба калити сифатида захира ўйинчиларининг катта ҳиссаси  қўшилганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
 
   "Голден Стейт" МБАдаги энг зўр  захирага эга. Бизнинг заҳира  ўйинчиларимиз орасида ғалаба  қозонишни биладиган, катта тажрибага  эга ўйинчилар бор. Улар ўзларини  маҳоратларини кўрсатишганда бизнинг  жамоа янада хавфли ўйин намойиш  қилади” - дейди Уолтон.
 
   Эслатиб ўтамиз, МБА доирасида кечган  "Голден Стейт"-"Детройт Пистонс"  учрашуви Голден Стейтнинг 109:95  ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди ва мазкур учрашувда захирадан  майдонга тушган "Голден Стейт"  ўйинчилари Андре Игуодала ва Леандро  Барбосса биргаликда 23 очко жамғарган  ҳолда ғалабага катта ҳисса қўшишди.

   Айни дамда МБА турнир жадвалида "Голден  Стейт" пешқадамлик қилмоқда. жамоа  ҳисобида 16 очко мавжуд.
Асадбек Бобожонов

Теглар:Голден Стейт Уорриорз МБА 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!