...
МЕНЮ
ONLINE TV

Индонезия ҳукумати қўриқчиларга эмас тимсоҳларга ишонди


15:22, 11.11.2015 Олам
 3 214

Индонезия ҳукумати гиёҳванд моддалар истеъмоли ва савдоси билан қўлга олинган махбусларни тимсоҳлар қўриқлашини маълум қилди.

   Индонезия ҳукумати кирғоқ бўйида янги ноодатий қамоқхона ташкил этилишини маълум қилди. Энг қизиғи янги қамоқхонани одамлар эмас тимсоҳлар қўриқлайди. Сўнги йилларда Индонезияда наркобизнес кундан-кунга кучайиб бораётгани қайд этиляпти. Ҳукумат ана шуни инобатга олган ҳолда тимсоҳлар қўриқлайдиган қамоқхона қуришни режалаштиряпти.

   Маълум бўлишича, Индонезия қамоқхоналарида сақланаётган наркосавдогарлар қўриқчиларга наркотик етказиб бериш йўли билан қамоқдан қочишга муваффақ бўлишган. Бундан аввал, наркобизнес туфайли 36 йилга озодликдан махрум этилган бразилиялик наркосавдогар Антонио Фелипе ташқи қиёфасини ўзгартириб, уламасоч тақиб, аёлларга хос пардоз билан қамоқхонадан қочишга уринган.

   Индонезиянинг Гиёҳванд моддаларга қарши кураш миллий агентлиги раиси Буди Васезо тимсоҳлар ишончли қўриқчи экани ва маҳбуслар уларни пора билан алдашлари мумкин эмаслигини алоҳида таъкидлади.

   Айни пайтда қамоқхонани қуриш учун Индонезия оролларидан овлоқ жой ва тимсоҳлар қидириляпти.

   Эслатиб ўтамиз, Индонезиянинг 4.2 млн. аҳолиси гиёҳванд моддалар истеъмол қилиши аниқланган. Бу кўрсаткич умумий аҳолининг 2 фоизини ташкил этади.
Умида Мухторбекова

Теглар:Индонезия тимсоҳлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Bahtiyor
19:42 15.11.2015

timsohlardan ham qochish yolini topadi odamla


Азамат
15:43 12.11.2015

Nice:)



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!