Ойбек ва Нигора турмуш қуришаётганини расман маълум қилишди. Тўй 21 ноябрда!
2005 йилдан буён биргаликда фаолият олиб бораётган Ойбек ва Нигора шу вақтга қадар тўй ҳақидаги саволлардан қочишар, ўртадаги ришталарни мухлислар ва халққа ошкор этишни исташмас эди. Бу орада “Уларнинг тўйи бўлиб ўтибди, Нигора бошқа кишига турмушга чиқибди” - деган гаплар ҳам тарқалишга улгурди. Шу каби саволларнинг барчасига тез кунда Ойбек ва Нигора билан бўлиб ўтадиган эксклюзив суҳбатда жавоб топасиз.
Ойбек ва Нигоранинг тўйи қандай ўтади? Келиннинг куёвга тайёрлаган махсус совғасию янги оила остонасидаги севишганларнинг илк рақсига қизиқяпсизми? 21 ноябр куни хонандалар Ойбек ва Нигоранинг тўйидан махсус репортажни онлайн тарзда сайтимизда кузатиб боринг.
Эслатиб ўтамиз, Ойбек Алимов 1987 йилнинг 8 октябрида, Нигора Исмоилова 1988 йилнинг 12 сентябрида таваллуд топган. Хонандалар 2008 йилда “Ниҳол” мукофоти билан тақдирланишган.