Ҳалқаро енгил атлетика федерацияси IAAF Россиялик спортчиларни нафақат олимпиада, балки барча мусобақалардан четлатиши мумкин.
Маъруза сўнгида 5 нафар енгил атлетлар ва 5 та мураббийни бир умрга спортдан четлатиш масаласини кўриб чиқиш лозимлигини Паунд алоҳида таъкидлади, дея ҳабар беради Интерфакс.
“Риа новости”да эълон қилинган мақолада, мазкур воқеа юзасидан Россия Спорт вазири Виталий Мутко “Агентлик ҳеч бир спортчини четлатиш ҳуқуқига эга эмас, 323 саҳифалик маърузада биз учун аҳамиятга эга бўлган янги факт ва хулоса келтирилмаган, антидопинг намуналари эса WADA буйруғи асосида йўқ қилинган” дея ўз фикрини билдиради.
АҚШ антидопинг агентлиги (USADA) ижрочи директори Тревис Тайгерт “Агар айблов ўз исботини топадиган бўлса, мазкур ҳолатни давлат қўллаб-қувватлагани учун Россиялик спортчилар ҳалқаро мусобақаларда қатнашишга ҳаққи йўқ”лиги ҳақида ўз фикрини билдирган ҳолда WADA айбловига ижобий муносабат билдирди.
ВФЛА ҳуқуқшуноси Артем Пацев Р-Спорт агентлигига берган махсус интервьюсида, WADA ҳеч қандай далил-исботга эга эмаслиги ва бу вазият сиёсий буюртмага ўхшаётганлигини айтиб ўтади. Тиббий-биологик федерал агентлиги раҳбари Владимир Уйба “Ҳеч қандай асосга эга бўлмаган айблов Россияга қарши қўлланилаётган санкцияларга алоқадор” - дея ўз фикрини баён этди. Вазиятдан фойдаланиб Британиянинг The Sunday Тimes нашри 2012 йилги Олимпиада ўйинларида 8 нафар спортчилар допинг намуналарини ўзгартириш мақсадида Ҳалқаро енгил атлетика федерацияси собиқ президенти Ламине Диак ва IAAFнинг антидопинг департаменти собиқ раҳбари Габриэль Доллега 1.2 млн. евро миқдорида пора берганликларини чоп этди.
Бу вазиятда Кремль изоҳ келтиришдан йироқда. РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эса Мутконинг сўзларига қўшимча қилиш нияти йўқлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, XXXI Олимпиада ўйинлари 2016 йил 5-21 августда Бразилиянинг қуёшли маскани Рио-Де-Жанейро шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган. Бундан ташқари олимпиада ўйинларига киритилган бир қатор мусобақалар Манаусе, Салвадор ва Сан-Паулу шаҳарларида бўлиб ўтиши ҳам режалаштирилган.