Time журнали “Йил одами” номинацияси ғолибларини эълон қилди.
Time журнали анъанага кўра ҳар йилнинг якунида “йил одамлари” рейтингини элон қилади. Журналнинг бу йилги рейтинги қуйидагича:
Германия канцлери Ангела Меркель “Йил одами” рейтингида биринчи ўринга лойиқ деб топилди. Айни дамда 61 ёшни қаршилаган Меркель хоним 10 йилдирки ҳукуматни бошқариб келяпти.
Иккинчи ўринни ИШИДнинг раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий эгаллаган. Учинчи ўрин эса Респбликачилар партияси номидан АҚШ Президентлигига ўз номзодини қўйган Дональд Трампга насиб этди. 69 ёшли Трамп 4 млрд. АҚШ доллар маблағи билан Forbes журналининг “Энг бой одамлар” рейтингига ҳам киритилган эди.
Тўртинчи ўринни АҚШда қоратанлилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти – Black Lives Matter ҳаракати аъзолари эгалладилар.
Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳони бешинчи ўринга лойиқ топилган бўлиб, у 2013 йилдан буён ҳукумат тепасида турибди.
Кучли саккизликдан Россия Президенти Владимир Путин ҳам тушиб қолгани йўқ, албатта. Журнал бу рейтингда номлари қайд этилган шахсларнинг тўлиқ рўйхатини ҳали ошкор этганича йўқ.

Адиз Аҳмедов