...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда биринчи қор!


21:55, 09.12.2015 Жамият
 3 800

Кипригингизда жон сақлаб, яноқларингизда бир томчи сувга айланаётган қорпарчалар – ёш боладек беғубор, онамиздек ҳокисор.

Тошкентда биринчи қор.

Ҳар фаслнинг ўз таровати бор. Баҳор – янгиланиш, ёшариш фасли бўлса, ёзнинг қайноқ тафти, шарқираб оқаётган сувларнинг саси киши руҳига олам-олам завқ бағишлайди. Олтин кузни айтмайсизми? Дарахтлардан замин томон оҳиста талпинаётган баргларда инсон умри мужассамдек, гўё. Булар орасида қишнинг гўзаллиги бўлакча. Бошимиз узра ёғаётган қор бутун ғуборларимиз, ғам-андуҳларимизни сидириб кетаётгандай.

Оқ ранг – яхшиликнинг, эзгуликнинг ифодаси. Оппоқ қор ҳам яхшиликдан, янги орзулар рўёби, ниятлар ижобатидан даракдек. Кипригингизда жон сақлаб, яноқларингизда бир томчи сувга айланаётган қорпарчалар – ёш боладек беғубор, онамиздек ҳокисор.

Биринчи қор муборак, азиз юртдошлар Тилак ва истакларимиз, қалбимиздаги орзу-ҳавасларимиз қор каби оқ бўлсин-у завол топмасин!
Ёдгор Абдулло

Теглар:Тошкентда биринчи қор! 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Sirojiddin
00:07 10.12.2015

Barcha yurtdoshlarimizga muborak bo`lsin. Sayt ishlariga xam ulkan zafarla tilab qolaman. Doimo shunaqa sifatli va eng birinchi nashrlar egasi bo`linglar



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар