Media Park маъмурияти Apple’нинг маҳсулотлари савдосини йўлга қўя олармикин ё юқоридаги гаплар қуруқ сафсаталигича қоладими? Ҳар ҳолда Apple чакана брендлардан эмас.
Маълумотларга қараганда, Media Park маъмурияти жаҳоннинг энг кўзга кўринган брендларидан бири – Apple компанияси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш илинжида. Узунқулоқ гапларга қараганда, Media Park маъмурияти Apple’нинг АҚШдаги расмийлари билан аллақачон алоқага чиқишган. Дўконнинг умумий ҳолатидан қониқиш ҳосил қилган АҚШлик тадбиркорлар ўз маҳсулотлари учун Media Park биносидан махсус – замонавий, қулай ва энг муҳими бошқа бренд маҳсулотларидан мутлоқ йироқ савдо растаси талаб қилишган. Бордию Media Park маъмурияти Apple’нинг бу талабини бажарса, шартнома тузилиб, маҳсулотлар БААнинг Дубай шаҳри орқали етказиб турилади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача Apple компанияси расмий дилерлик мақомини бор йўғи 18 та давлатга ишониб топширган бўлиб, уларда 469 та расмий дўконлар фаолият юритяпти.
Айни дамда Media Park жамоаси 11 декабрдан бошлаб, Қоратошдаги гипер маркетнинг иккинчи қаватида иш бошлайдиган уй-рўзғор буюмлари ва хўжалик моллари билан савдо қилувчи Senor and senorita дўконининг очилиш маросимига тайёргарлик кўришмоқда.
Қизиқ, Artel компанияси раҳбарияти бошчилигидаги Media Park’да Apple’нинг маҳсулотлари савдоси йўлга қўйилармикин ё юқоридаги гаплар қуруқ сафсаталигича қоладими?