Манзура “Ё тескари замон бўлдими?” деб нимага шаъма қиляпти? У бошқа хонандаларга қараганда ёшлар мавзусига, хусусан эрта турмушга чиқиш масаласига жиддий эътибор қаратяпти.
Сўнги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали ёшлар маънавияти, билим олиш, илм ўрганиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб, суратларига қолдираётган изоҳларида Ватанимизни асраб-авайлаш, унинг корига яраш ҳамда бугунги тинч ва осойишта кунларнинг қадрига етиш, шукрона келтиришдан сўз очаётган хонанданинг навбатдаги қўшиғи ҳам айнан юқоридаги масалаларни ўз ичига олган бўлса ажабмас.
“Ёдингизда бўлса “Даракчи” газетасига берган интервьюмда қизларни ёш турмушга чиқиши, йигитлар ҳали рўзғорга тайёр бўлмай уйланиши салбий оқибатларга олиб келаётгани, ёш оилалар орасида ажрашишлар сони ортиб бораётгани, кўп қизларимиз, ҳатто коллежни тугатмай турмушга чиқиб, фарзандли бўлгач, уйда ўтириб қолаётгани, охир-оқибат саводсиз бўлаётганига тўхталган эдим. Куни кеча муҳатарам Прездентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллигига бағишланган байрам тантаналаридаги чиқишларида ҳам айни шу масалаларга эътибор қаратиб, қизларни ёш турмушга беришни қаттиқ қораладилар”, – дейди Манзура куюнчаклик билан.
Ҳали ўзи келин бўлишга улгурмаган хонанда суҳбат давомида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева билан қайнона-келин мавзусидаги янги сериалда суратга тушаётганини ҳам маълум қилди.
“Ё тескари замон бўлдими?”мининг номиёқ кишини ўзига тортяпти. Ва ниҳоят Манзура шўх ва тўйбоп қўшиқлардан чекиниб, бугунги муаммоларни ўзида акс эттирган қўшиқ яратган бўлса-я?