...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тонировка” га ҳозирча рухсат йўқ. Нега?


09:10, 06.08.2018 Жамият
 5 781

Тошкент шаҳар ИИББ нега ҳозирча автомобиллар ойнасини қорайтириш мумкин эмаслигига ойдинлик киритди.

Жорий йил 18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганди.
 
Ушбу қарорда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 1 августдан бошлаб,  жисмоний ва юридик шахсларга туси ўзгартирилган ойнали енгил автотранспорт воситаларидан пулли асосда фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.
 
Тошкент шаҳар ИИББ хулоса қилишга шошмаган ҳолда, қарорнинг кейинги бандларида белгиланган вазифаларга ҳам эътибор қаратишга чақирмоқда.
 
Хусусан, қарорнинг 4-бандида енгил автотранспорт воситалари ойналарини қорайтириш бўйича давлат стандартлари ишлаб чиқилиши белгиланган бўлиб, бунинг учун ИИВ ва “Ўзстандарт” агентлигига бир ой муддат берилган.
 
Шунингдек, қарорда енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ойналарининг туси рухсатномасиз ўзгартирилган енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини киритиш вазифаси ҳам белгилаб қўйилган.
 
Бундан ташқари, бир ой муддатда хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш талаб этилади.
 
Демак, ана шу босқичлар яъни қорайтирилган ойналардан фойдаланишга оид механизм тўлиқ ишлаб чиқилмагунга қадар енгил автотранспорт воситаларининг ойналарини қорайтириш ноқонуний ҳисобланади.  Ёнгил автотранспорт воситалари олд ойнасининг тепа қисми тусини эни 14 см. дан кўп бўлмаган ва ёруғлик ўтказувчанлиги 30 фоиздан кам бўлмаган полоса шаклида ўзгартириш (қорайтириш) бундан мустасно, зеро бунинг учун рухсатнома талаб этилмайди.
 
“Шунга кўра, давлат стандарти нормаларига мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ёки туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан фойдаланган ҳайдовчилар Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 126-моддасига мувофиқ, жаримага тортилишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
 
Маълумот учун, жорий йилнинг биринчи ярмида ЙПХ инспекторлари томонидан 1078 та ана шундай қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган ва чоралар кўрилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тонировка автомобиль Тошкент ИИББ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар