...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Уммон”чи Зоҳид гуруҳни тарк этди


23:22, 05.08.2018 Шоу-бизнес
 24 301

Жорий йилнинг 18 август куни гуруҳ Самара шаҳрида гастроль концерт дастурини тақдим этиши керак эди.

“Уммон”. Бу ном 2010 йилдан кейин ўзбек-шоу бизнесида ярқ этиб, мислсиз машҳурликка эришди. Ёшлар орасида асосан сокин тароналари билан танилган уч йигит – Зоҳид, Жасур ва Шоҳруҳ кўп ўтмай Ўзбекистонда энг севимли қўшиқчиларга айланди. Улар вилоятлар бўйлаб тинимсиз гастроль концертларини тақдим этди. Хорижда, хусусан Россияда ҳам бир неча бор концерт берди.
 
Жорий йилнинг 18 август куни гуруҳ Самара шаҳрида гастроль концерт дастурини тақдим этиши керак эди. Концерт олдидан “Уммон”чилардан бири гуруҳни тарк этди.
 
“Qalampir.uz” аниқлаган маълумотларга қараганда, Зоҳид Риҳсиев гуруҳни тарк этган ҳолда, эндиликда фаолиятини якка тартибда олиб боради. Гуруҳ номини қолган икки аъзо Жасур ва Шоҳруҳ сақлаб қолмоқда.
 
Жамоа аъзоларидан Шоҳруҳ ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали гуруҳнинг бир аъзоси жамоани тарк этаётгани ҳақидаги хабар расман тез кунларда эълон қилинишини ёзиб қолдирган.  

Теглар:Уммон гуруҳи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!