“Уммон” гуруҳи мухлислари сўз устасининг сўзларига эътироз билдиришди.
“Сувга тушсам, шу қўшиқ тилимга келаверади. Ростдан ҳам “Уммон” гуруҳи шу ерга келиб ижод қилса бўларкан. Нуқул танқид қилишади ашулаларини. Океан суви шў-ў-ўр, баҳонада қўшиқларига маза кирармиди...”
Унинг бу сўзларига “Уммон” гуруҳининг мухлислари орасида эътироз билдирганлар ва йигитлар томонидан ижро этиладиган аксарият қўшиқлар дилга яқин эканини айтганлар ҳам бўлди.
Маълумот учун, мухлисларнинг “Ўзбекистонга қачон қайтасиз?”, деб берган саволига Обид Асомов, “Кунлар исиб, қулупнайлар пишганда”, деб жавоб қайтарди.