...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бу хабар мени шокка туширди – Петросян Обид Асомов ҳақида


10:58, 15.12.2018 Шоу-бизнес
 39 486

Обид Асомов ҳақидаги совуқ хабарлар тарқалгач, қизиқчи нафақат ўзбек халқининг, балки МДҲ давлатлари халқларининг севимли санъаткорига айланиб улгургани янада ойдинлашди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов кеча, 14 декабрь куни оғир хасталик сабаб оламдан кўз юмди. 55 ёшни қаршилаган Обид Асомов ўзбек қизиқчилик санъатининг ажралмас бўғини, таъбир жоиз бўлса, замонавий қизиқчилик мактабининг устоз ижодкори, устунларидан бири эди. Бу устуннинг туйқусдан қулаши эса, нафақат унинг яқинлари ва мухлисларини, ҳатто, унинг дунёнинг нариги четидан туриб кузатган томошабинларни ҳам эсанкиратиб қўйди.
 
Обид Асомов ҳақидаги совуқ хабарлар тарқалгач, қизиқчи нафақат ўзбек халқининг, балки МДҲ давлатлари халқларининг севимли санъаткорига айланиб улгургани янада ойдинлашди.
 
Сизга яхши маълум, Обид Асомов ўз вақтида Россияда ҳам фаолият олиб борган. У Россия халқ артисти Евгений Петросянни ўзига устоз деб билган. Обид Асомовнинг вафоти муносабати билан Россия халқ артисти Евгений Петросян Sputnik Ўзбекистон радиоси эфирида қизиқчи Обид Асомов вафотидан қаттиқ қайғуда эканлигини билдирди
 
“Бу хабар мени шокка туширди. Чунки 10 кун олдин Тошкентда Обид Асомов билан бирга бутун бир кунни ўтказган эдик. Биз яна учрашишга келишиб олгандик. Ижодий режаларимиз бор эди... Бу шум хабарни тасаввуримга сиғдира олмаяпман. Бу жуда оғир. Бу хабар – хато ёки нотўғри бўлишини истардим...
 
Доим хушчақчақ, фаол, баққуват бўлган инсон тўсатдан ўз ҳаётини якунлади. Унда қизиқчилик маҳорати Худодан инъом эди. Бу хислат нафақат саҳнада, балки унинг ҳаётида ҳам кўринган. У жуда нозиккўнгил ва қувноқ одам бўлган. У нафақат кулдиришни биларди, шу билан бирга жуда хушмуомалали инсон эди. Унинг ички маданияти бор эди. Одамларни жуда ҳурмат қиларди. Бундай ахлоқий асосга эга бўлиш юморист учун жуда муҳим.
 
Обид Асомов менга “Ўзбекистонда мени ўзбек Петросяни деб чақиришади” деб кўп марта айтарди.  Асомов мен каби Ўзбекистонда фаол чиқишлар қиларди, у мендан кўп санъат услубларини олган. Кўп ёндашувларда бир-биримизга жуда мос тушганимиздан хурсанд бўлгандим”, деб хотирлайди Петросян.
 
Россиялик сўз устаси эфир давомида Обид Асомов билан бирга яқин ойларда кино, телевидение, эстрадада “Петросян шоу” ёзиб олиш масалаларини муҳокама қилганганини ҳам айтди. 
 
“Мен Обид Асомовнинг катта оиласига чуқур ҳамдардлик билдираман. Улар ҳаммадан кўпроқ қайғуришади. Уларга куч тилайман. Обид Асомов доим хотирамизда қолади. Кўп видеоёзувларимизда у ўз ижодий ҳаётини давом эттиради”, деди сўзи якунида Евгений Петросян.    

Теглар:Обид Асомов Евгений Петросян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!