...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таниқли санъаткорлар оиласи 30 йилдан кейин ажрашяпти


13:05, 08.08.2018 Шоу-бизнес
 35 596

Ажрим қароридан олдин кўчмас мулкни сотиб юбормасликлари учун суд кўчмас мулк объектларини ҳибсга олишни буюрган.

“Кривое зеркало” телекўрсатувининг муаллифлари Евгений Петросян ва Елена Степаненко 30 йилдирки нафақат ижодда, балки ҳаётда ҳам бирга. Бироқ, бу оилага кўз тегди, муносабатларга дарз кетди. Петросян ва Степаненко ажрашиш ва мол-мулкни бўлишиш арафасида турибдилар.  Бу хақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Қизиғи шундаки, Елена Степаненко жорий йилнинг 4 июль куни ажрашиш ва умумий мол-мулкдан битта уй ва битта машина турмуш ўртоғида, қолган 86 фоизи ўзида қолиши юзасидан судга ариза билан мурожаат қилган. Бу мухлислар ўртасида кескин эътироз ва музокараларга сабаб бўлмоқда.
 
Ажрим қароридан олдин кўчмас мулкни сотиб юбормасликлари учун суд кўчмас мулк объектларини ҳибсга олишни буюрган.
 
Суд мажлисининг биринчи кунида тарафдорлар иштирок этишмади. Суд 13 августгача жўзилиши кутилмоқда.
 
Маълумот ўрнида, Петросян ва Степаненко 1979 йилда танишадилар ва орадан олти йил ўтиб оила қурадилар. Уларнинг фарзандлари бўлмаган. Степаненконинг аввалги турмушидан бир қизи бор. 
Гулбаҳор Эгамбердиева

Теглар:Елена Степаненко Евгений Петросян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!