...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дилшод Акромовни ўлдирган ҳамкасби кимлиги ошкор этилди


12:55, 08.08.2018 Жамият
 29 350

Ушбу шахс 1985 йилда туғилган, ички ишлар тизимида 2009 йилдан бери ишлаб келади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акромов 4 август куни иш жойида ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берган эдик. Дилшод Акромов Тошкентнинг Тарас Шевченко кўчасида жойлашган ИИВга қарашли ППХ ва ЖТСББ биносининг иккинчи қаватидаги хонасидан жонсиз ҳолда топилган.
 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акромовни ўлдиришда шаҳар ИИББ ҲПБ катта инспектори Р.Абдуллаев гумон қилиняпти. Бу ҳақда Бош прокуратура “Qalampir.uz”га маълум қилди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов Бош прокуратура “Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш” бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.
 
Жиноят содир этишда гумон қилинган шахс шаҳар ИИББ ҲПБ катта инспектори Р.Абдуллаев эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олинган.
 
Маълумот учун, Дилшод Акромов 1979 йилда Жиззах вилоятида таваллуд топган. 1996 йилдан ИИВ тизимида фаолият юрита бошлаган.
 
Р.Абдуллаев эса 1985 йилда туғилган. ИИВ тизимида 2009 йилдан фаолият олиб борган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Дилшод Акрамов ИИВ қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар