Тахминларга кўра, электр тармоғидаги қисқа туташув фалокатга сабаб бўлган.
Тошкент шаҳар ИИББ рўй берган ҳодиса ҳақида расмий ахборот берди.
ИИББ берган маълумотга кўра, ёнғин 7 август кунидан 8 август кунига ўтар кечаси соат 3:30 ларда содир бўлган. Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш бошқармаси марказига “Erkin market” озиқ-овқат дўконида ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар келиб тушган.
Сергели туманининг Чоштепа кўчасида жойлашган ушбу дўконга ўт ўчириш гуруҳи етиб борган ва ёнғинни ўчириш чоралари кўрилган.
Олиб борилган ҳаркатлар натижасида соат 4:39 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Дастлабки тахминларга кўра, электр тармоғидаги қисқа туташув фалокатга сабаб бўлган. Ҳодисада жароҳатланганлар ва қурбонлар йўқ.