...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Ҳожи дегани японлардек бўлиши керак


12:24, 08.08.2018 Олам
 9 455

Футболчилар ва футбол мухлислари трибуналар ва кийиниш хоналарида ўзларидан кейин тозалаш ишларини олиб борган.

 
 
Бутун дунё япон халқини тартиб-интизоми, қоидаларга сўзсиз амал қилиши каби жиҳатлари билан қадрлаб келади.
 
Ҳаж мавсумида Саудия Арабистонига борган япониялик мусулмон жуфтлик тасвирга олинган видеолавҳа яна миллионлар олқишига сазовор бўлмоқда.
 
Ушбу лавҳада Ҳаж амалларидан бирини бажариш учун Жаморот водийсига кетаётган япониялик жуфтлик йўлда учраган чиқиндиларни йиғиб бораётганлари ва елим халтани белгиланган жойга қадар олиб кетаётганлари акс этган.
 
Россия Федерациясида ўтказилган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида ҳам японияликлар ўзларини яна бир маротаба ибрат сифатида кўрсатганди
 
Футболчилар ва футбол мухлислари трибуналар ва кийиниш хоналарида ўзларидан кейин тозалаш ишларини олиб борган. Майдонни шунчаки тарк этмасдан ўриндиқлар атрофидаги чиқиндиларни тозалаган ҳолда стадионни тарк этганлиги бутун дунё футбол мухлисларининг эътирофига сазовор бўлган эди. 
Санжар Жўра

Теглар:Япон мусулмони ҳаж 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!