Қизиқчи 10 декабрь куни оғир хасталик сабаб шифохонага жойлаштирилган эди.
Обид Асомов жорий йилнинг 10 декабрь куни оғир хасталик сабаб пойтахтдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасига Жонлантириш бўлимига жойлаштирилган эди.
Марҳум қизиқчи ва актёр Обид Асомов бугун, 15 декабрь куни дафн этилади. Маълумотларга қараганда, Асомов ўз уйидан сўнгги манзилга кузатилади. Жаноза намози 13:00 да Тошкент шаҳри “Камолон” масжидида ўқилади.
QALAMPIR.UZ интернет нашри таҳририяти аъзолари номидан Обид Асомовнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.