Тошкент анжуманида минтақанинг етакчи сиёсий кучлари ва йирик давлатлар вакиллари иштирок этмоқда.
Ушбу конференция Афғонистонда қарийб 40 йилдан буён давом этиб келаётган беқарор вазият муҳокама этилади. Конференция Матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Майжлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда иштирок этган “Qalampir.uz” интернет нашри вакили “Толибон” ташкилотининг ушбу конференцияда иштирок эти шва этмаслиги аҳамияти ҳақида Содиқ Софаевга саволга тутди. Боиси бироз аввал, ушбу конференцияда “Толибон”нинг иштирок этмаслиги расман маълум қилинган эди.
“Qalampir.uz”: 1999 йил Тошкентда Афғонистон бўича конференция бўлиб ўтган ва унда “Толибон” ҳаракати иштирок этган эди. “Толибон”нинг жорий йил 26-27 март кунлари ўтказилаётган Халқаро конференцияда иштирок этиши қанчалик муҳим?
Содиқ Сафоев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг ўринбосари:
— “Толибон”нинг тинчлик жараёнида иштирок этиши жудаям муҳим. Бу реал сиёсий куч ва биз афғон марказий ҳукумати билан биргаликда “Толибон” ва бошқа сиёсий кучларни музокаралар столига таклиф қилганмиз.
Таклиф Президент Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеяснингнинг 72-сессиясида билдирилган эди.
“Биз Муаммони доно афғон халқининг ўзи ҳал қилиш керак, деб ҳисоблаймиз. Шу сабабдан барча тарафларни Афғонистоннинг марказий ҳокимиятини ва бошқа сиёсий кучларни ҳеч қандай шартларсиз музокаралар столига ўтиришга таклиф қиламиз”, деган эди Президент Шавкат Мирзиёев.
Тошкент конференциясига қизиқиш бўлди. Аммо бугун Тошкент конференциясининг муваффақиятли ёки муваффақиятсиз бўлиши у ёки бу сиёсий кучнинг иштироки билан боғлиқ эмас. Муваффақиятга эришиш менинг фикримча, ўзаро мулоқотни бошлаш учун заминни шакллантиришдан иборат. Биз бугун шу масалалар ҳал этилишига ишонамиз.
Бугун конференцияда минтақанинг етакчи сиёсий кучлари, Халқаро ташкилотлар вакиллари, йирик давлатлар вакиллар иштирок этмоқда. Ҳозир қабул қилинадиган қарор афғон муаммосини ҳал этишда катта қадам бўлади. Конференция якунлари халқаро миқёсда овоза бўлиши ҳам Тошкент конференциясининг асосий ютуқларидан бири бўлади.