Ҳозирда фирибгарларнинг иши батафсил ўрганилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББга жорий йил 23 март куни Тошкент шаҳрида яшовчи икки фуқаро салкам 2 миллион долларлик маблағни ўзлаштириб юборганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2017 йил 28 август куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 9-даҳа 12-уй 22-хонада яшовчи, 1972 йилда туғилган Б.Ахатов “Еlegant Trade Business” МЧЖ ташкил этиб, унга қариндоши 1984 йилда туғилган Ж.Раҳмоновни раҳбар этиб тайинлаган.
Шундан кейин 2017 йил 30 август куни Б.Ахатов Тошкент шаҳри Афсона кўчасида жойлашган офисида Украина фуқароси, 1986 йилда туғилган Я.Пишак билан 2 миллион АҚШ доллари миқдорида бўлган фармацевтика маҳсулотларини сотиб олиш бўйича шартнома тузган.
Келишувга кўра, Б.Ахатов пулларни 90 кун ичида тўлиқ тўлаб беришни ваъда қилиб, 1.750.146 АҚШ долларига тенг дори-дармон ва фармацевтика маҳсулотларини олиб, пулни келишилган муддатда бермасдан, 2017 йил 18 декабрь куни ўз мажбуриятларини “Реgas meva biznes” МЧЖ раҳбари Х.С.Ядгаровга ўтказиб беради.
Сўнгра Б.Ахатов ва Ж.Раҳмонов сотиб олинган фармацевтика маҳсулотларини сотиб, савдодан тушган 1.750.000 АҚШ долларини “Рhаrm Produkt” МЧЖнинг қурилишига инвестиция тариқасида киритиш тарзида пулларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги маълум бўлди.
Натижада Ж.Раҳмонов шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ушланган. Б.Ахатовни эса ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Икром Раҳмон