Хитой юанда савдо қилишга ўтувчи давлатларга катта имтиёзлар бермоқчи.
Хитой ҳисоблар юанда олиб бориладиган янги нефт биржасини ишга тушириш ниятида. Шу йўл орқали расмий Пекин нефт олди-сотдисида узоқ муддатли ва спот шартномалардаги “доллар гегемонлигига” барҳам бермоқчи.
Шу билан бирга, Хитой юан билан савдо қилишга ўтган давлатларга имтиёзлар яратиб бермоқчи.
Маълумотларга қараганда, Хитой Саудия Арабистонига импорт қилаётган нефти учун юанда ҳақ тўлашни таклиф қилган. Ҳозирда Хитой мумий нефтнинг 15 фоизини Саудия Арабистонидан сотиб олади.
Маълумот ўрнида, Хитойга нефт ҳомашёсини етказиб берувчи асосий давлат Россия ҳисобланади. Ўтган йил февралга нисбатан Россиядан импорт қилинувчи нефт 17,8 фозига ошиб 5,052 миллион тоннага етган.
Таҳлилчилар янги биржанинг ишга туширилиши “долларга таянувчи Америка санкцияларининг таъсирини камайтиради” деб ҳисобламоқдалар.

Суннатилла Абдуллаев