...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наманганда “iPhone” ортидан ҳожатхонага тушганлар ҳалок бўлди


16:08, 26.03.2018 Жамият
 13 268

Воқеа юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда

Кеча, 25 март куни соат 22:00 да  Наманган вилоятининг Поп туманидаги Ойбек МФЙ Бобур кўчаси 14-уйда яшаган, 1986 йилда туғилган Б.Раҳматов уйи ҳовлисида жойлашган ҳожатхонасига тушиб кетган “I Phone” мобиль телефонини олиш мақсадида қўшниси, 1985 йилда туғилган Э.Ниязовни ёрдамга чақирган.
 
Шундан кейин Б.Раҳматов арқон ёрдамида ҳожатхона ичига тушган ва ҳушини йўқотган Шунда Э.Ниязов, Б.Раҳматовни қутқариш мақсадида ҳожатхона ичига тушиб у ҳам ҳушини йўқотган.
 
Кейин Б.Раҳматовнинг бирга яшовчи отаси, 1956 йилда туғилган Ҳ.Раҳматов уларни қутқариш мақсадида ҳожатхонага тушган вақтида у ҳам ис газидан заҳарланган.
 
Э.Ниязов, Б.Раҳматов, Ҳ.Раҳматовлар ЎзР ФВВ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан чуқурдан олиб чиқилганларида Э.Ниязов ва Б.Раҳматовлар захарланиб воқеа жойида ҳалок бўлганлари аниқланди. Ҳ.Раҳматов эса касалхонага ётқизилган.
 
Айни вақтда текширув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Наманган iPhone 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар