Жанубий Корея терма жамоаси Германия устидан ғалабага эришди.
Ўйин тўлиқ европаликлар назорати остида ўтди, кореяликлар эса қарши ҳужумларга таяниб ўйин кўрсатдилар. Германия кетма-кет вазиятлардан фойдалана олмаганидан сўнг Жанубий Корея 90+3-дақиқага келиб бурчак зарбасидан кейин Тони Крооснинг жиддий хатоси натижасида ҳисобни очди.
Бу голдан кейин германияликларнинг ҳаммаси ҳужум сари отланишди ҳаттоки, Нойер ҳам. Ва айнан дарвозабон майдонннинг иккинчи қисмида тўпни олдириб қўйиши натижасида корейслар очиқ дарвозани осонлик билан ишғол қилишди ва турнирнинг чин маънодаги сенсациясини намойиш қилишди.
Шу тариқа амалдаги чемпион Германия ЖЧ-2018даги иштирокини гуруҳ босқичида якунламоқда.
ЖЧ-2018. “F” гуруҳи. 3-тур.
Жанубий Корея – Германия 2:0.
Голлар: Ким Ен Гвон (90), Сон Хён Мин (90).
Жанубий Корея: Чжо Хен У, Ли Ен, Юн Ен Сон, Ким Ен Гвон, Хон Чхоль, Ли Чжэ Сон, Чжан Хен Су, Чжон У Ен, Мун Сон Мин (Чжу Се Чжон, 69), Сон Хён Мин, Ку Чжа Чхоль (Хван Хи Чхан, 56; Ко Е Хан, 79).
Германия: Нойер, Киммих, Зюле, Хуммельс, Хектор (Брандт, 78), Хедира (Гомес, 58), Кроос, Горетцка (Мюллер, 63), Озил, Ройс, Вернер.
Огоҳлантиришлар: Чжон У Ен (9), Ли Чжэ Сон (23), Мун Сон Мин (48), Сон Хён Мин (65).