Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан бу кўкрак нишони таъсис этилди.
“Намунали томорқачи” кўкрак нишони билан қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий иннавацион технологияларни жорий этган ҳолда экологик ва органик тоза, арзон ва сифатли маҳсулотларни етиштириш ва ички бозорни улар билан барқарор таъминлаш, янги серҳосил навларни кўпайтириш ишларига муносиб ҳисса қўшаётган илғор томорқа ер эгалари тақдирланади.
“Намунали томорқачи” кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифлар туман қишлоқ хўжалиги бўлими, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан шакллантирилади.