...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Синий кит” билан боғлиқ ўлим ҳолатлари аниқландими?


13:18, 24.03.2017 Жамият
 5 762

Тошкентда 36 нафар ўқувчи ўз жонига қасад қилишга ундовчи ўйинлар домига тушиб қолган.

Айни дамда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб, ёшларни ўз жонига қасд қилишга ундаётган “Синий кит” ўйини жамиятга катта хавф туғдиряпти. Бу ўйин Россия, Қозоғистон қаторида бизгача етиб келди.
 
Аввалроқ, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев берган маълумотларга асосланган ҳолда, Тошкент шаҳрида “Синий кит” ўйини домига тушиб қолган 31 нафар мактаб, 5 нафар касб-ҳунар коллежи ўқувчиси аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
36 нафар ўйин иштирокчиси биринчи босқичларнинг ўзида ўйинни тарк этганлари сабаб ўз жонига қасд қилиш каби ҳолатлар аниқланмаган.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ота-оналар ва ўқитувчиларни “Синий кит”, “Море китов”, “Мени 4:20 да уйғот”, “Фея”, “Ф-57” ва “Ф-58”, “Мен ўйинда”, “Богатая узбечка” каби ўз жонига қасд қилишга ундовчи ўйинлардан огоҳлантириб, фарзандларига эътиборлироқ бўлишни тавсия этмоқдалар.
 
Маълум қилинишича, айни дамда Тошкент шаҳрида “Синий кит” ва “Богатая узбечка” ўйинлари оммалашмоқда.
 

Теглар:Синий кит Кўк кит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар