...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диққат, янги таҳдид: “Энг зўр жинсий алоқага чорловчи фикрингни ёз”


18:55, 16.06.2017 Жамият
 13 737

Бу каби даъватларнинг, топшириқларнинг сони эса 745 мингдан ошади!

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ўсмирлар ўртасида ўз жонига қасд қилишгача олиб борувчи “Кўк кит”, “Тинч уй” каби “ўлим гуруҳлари”нинг вужудга келгани кенг жамоатчиликнинг жиддий ташвиш ва хавотирларга сабаб бўлди.
 
Пойтахтимиздаги “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида темир йўл контейнерларидан бири ўртнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
 
Контейнердаги 20 тоннадан ортиқ юклар Латвиядан пойтахтимизда фаолият юритувчи “Modern sweet” маъсулияти чекланган жамиятлар номига юборилган бўлиб, улар орасидаги салкам 5 тоннаю 800 кг. шоколад ва сақичларнинг истеъмол муддати деярли 3 йил аввал ўтиб бўлган экан.


 
Аммо таҳлиллар давомида бундан-да даҳшатли манзара намоён бўлди. Маҳсулотлар орасидаги салкам 560 кг. оғирликдаги сақичларнинг саломатликка таҳдидидан кўра, жамиятимиз осойишталиги ва ёшларимиз ҳаётига таҳдиди минг чандон хавфли бўлиб чиқди.
 
Содда қилиб айтганда, АҚШнинг “Wrigley” компанияси маҳсулоти ҳисобланмиш “Truth or dare” (FIVE), яъни “Ҳақиқат ёки журъат” деб баландпарвоз ном билан аталган сақичлар қадоғидаги ёзувдар ҳам ёшларнинг онгини заҳарлашга ундовчи ғоялар билан йўғрилгани маълум бўлди.
 
Сақичлардаги ушбу жумлалар юзасидан Республика Маънавият тарғибот маркази экспертларининг хулосасига юзаланайлик.
 
“Мазкур маҳсулотларнинг номи ва унинг ичидаги сақичларга ўроғлик қоғозларда истеъмолчиларга қизиқ бўлиши ва ўзига жалб қилиш мақсадида турли шаклларда даъватлар, топшириқлар ва чақириқлар мавжуд бўлиб, бироқ ғоявий-мафкуравий жиҳатдан мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий, ижтимоий ислоҳотларга мос эмас.”
 
Ёрлиқлардаги чақириқларга аҳамият беринг:
 
“Бўса олинг!”;
“Шаҳвоний овозда гаплашинг!”;
“Бўсангиз суратини ижтимоий тармоққа жойлаштиринг!”;
“Хонадаги энг чиройли одамдан бўса сўранг”;
“Қўлсиз ечининг!”;
“Ёшликдаги энг аҳмоқона ишингизни такрорланг!”;
“Дўстингизнинг белини бармоқларингиз учи билан силанг!”
“Кимнингдир орқасидан музқаймоқ отинг!”.
 
Бу каби даъватларнинг, топшириқларнинг сони эса 745 мингдан ошади!
 
Хўш, бу даъватлардан нима кутиш мумкин? Ёшларни ошкора одобсизлик ва чиркин одатларга етаклаётган чорловлар замирида аслида юқорида санаб ўтганимиз “Кўк кит”, “Покемон Го”, “Тинч уй” каби ўзини ўзи ўлдиришга мажбурловчи хавфли ўйинлар тарғиботи мужассам эмасми?
 
Бундай сақични чайнаган ўспирин ундаги топшириқларни бажариб кўриши табиий! Чунки, одатда ўсмирлар атрофдагиларга ўзининг нималарга қодирлигини кўрсатишга иштиёқманд бўлади ва ҳар қандай ўйинда ғолибликка интилади.
 
Ўзбек ёшларининг сақичда чорловга буйсуниб, уни амалга оширишларини тасаввур қилишнинг ўзиёқ кишини ўнғайсиз аҳволга солади.
 
Суриштирувлар давомида маълум бўлишича, бу каби сақичлар Россия Федерациясининг “Ригли” компанияси томонидан ҳам “Правда или Действие” номи остида ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.
 
Жумладан, жорий йилнинг 26 май куни “Урганч аэропорти” чегара божхона пости орқали “Санкт-Петербург-Урганч” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаро Н.Абдуллаева ҳам 1 ўрамда “5 Правда или Действие” ёзувли бўлган сақичларни олиб кираётгани аниқланган.
 
Ушбу сақичлардаги даъватлар эса янада аҳмоқона ва хунук кўринишда акс этган.
 
“Агар сен жинсингни бир кунга ўзгартирсанг, шу кунни қандай ўтказардинг?”;
“Дунёда энг зўр жинсий алоқага чорловчи фикрингни ёз”;
“Мана шу топшириқни пешонангга сельфи қилиб ёпиштир!”.
 
Жорий йилнинг 3 июнь куни Давлат божхона қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида салкам 560 кг. сақичлар ёқиш йўли билан йўқ қилиб ташланди. Шу тариқа, вайронкор ғояларнинг 745 минг дона тарғибот воситаси йўқ қилинди.
 
Эндиликда шиддатли давр ҳар биримиздан истеъмолчи масуълиятини талаб этмоқда. Хулоса қилиб айтганда, билиб-билмай маънавиятимизга таҳдид солувчи ҳар қандай кўринишдаги маҳсулотни сотиб олиш орқали жирканч ғояларнинг тарғиботчиси ва ташувчисига айланиб қолмайлик.
 
Ҳусен Тангриев
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати катта инспектори 

Теглар:Божхона Кўк кит Покемон Го 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Navruzbek
20:18 16.06.2017

Xaqatdan bu narsalar juda yomon iwlarga olib keladi xozirgi bazi yowlar be etibor nazoratsiz qolmoqda internet xozirgi yowlarni ongini anca zaxarladi bizni yowligimizdegi masalan 1 kurs kolejli paytimizdegi va xozirgi 1kurs kollejda oqidigan bolani taqoslasak anca ongi zaxarlanayotgani kuzatsa boladi gaplarida faqat internet olamidagi xayot bow teldan kotarilmidi umrini voxtini naca soniyalarga kunlarga arzimas narsalarga almawgan xozirgi yowlar bizni paytda telefon bolgan internet bn foydalaniw qiyinidi biz kocada oz miliy oyinlarimizi oynardik futbol oynardik xozir xam maxaladan futbolga boradigan bolsak owa eski pakalena bn boramiz bir yow ciqib bizayam birgalawib oynelik dimidi waxarlarimizda be pul stadionlar qurilsa bolarni xatabi futbolga qiziqtrse xam jismonan xam ong tomonlama osiw boladi fikir almawinuvi telefondamas ten qurlari yokinozidan kotalar bn almawadi wunda bola internet va telefoni ikkinci darajaga qoyadi db oylayman



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар