Темир йўл атрофида экстремал ҳаракатлар содир этиш билан бошланиши мумкинлигини эътиборга олган ҳолда, бу каби ўйинларнинг салбий оқибатлари бўйича тушунтиришлар берилди.
Темир йўл атрофида жойлашган таълим муассасалари, хусусан, Самарқанд темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежида ўқувчиларининг кунлик давоматлари олинмоқда. РФ, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа давлатларда интернет орқали кириб келаётган “Синий кит”, “Тихий дом”, “Разбуди меня в 4.20”, “f57” номли ўйинларнинг якунида асосий ўйин иштирокчилари ҳисобланган вояга етмаганларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайиб кетаётгани сабабли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, дея хабар берди ИИВ Ахборот хизмати.
Темир йўл атрофида экстремал ҳаракатлар содир этиш билан бошланиши мумкинлигини эътиборга олган ҳолда, бу каби ўйинларнинг салбий оқибатлари, миллий менталитетимизга тўғри келмаслиги, инсоният тараққиётига ғов экани бўйича тушунтиришлар берилди.