“Qalampir.uz” манбаси берган маълумотга кўра, 4-автобус саройи МЖЧга қарашли бўлган.
“Qalampir.uz” манбаси берган маълумотга кўра, 4-автобус саройи МЖЧга қарашли Mercedes Benz русумли “Бошлиқ” массиви – “Қўйлиқ М-2” йўналишида ҳаракатланувчи 45-рақамли автобус ёниб кетди.
Ҳозирда ўт ўчирилган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва ички ишлар органлари ходимлари етиб келган. Ёнғинда жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир ой аввал, 29 август куни тахминан соат 20:17 да Олмазор тумани Зиёлилар кўчасида 12-автобус саройига тегишли автобус ёниб кетган эди.