Ҳужумчининг дисквалификация қилиниши масаласи кўриб чиқилди.
Шундай қилиб, ҳужумчи ЕЧЛнинг 3-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинда иштирок этади, аммо 2-турдан ўрин олган “Янг бойз”га қарши учрашувни ўтказиб юборади.
Аввалроқ, “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Валенсия”га қарши ўйинда рақиб ҳимоячиси Мурильога қарши қўпол ўйнагани учун қизил карточка олгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўйиннинг 29-дақиқасида Криштиану рақиб жарима майдоначасига югуриб кириш мобайнида рақибини қўли билан туртиб қолди, кейин эса йиқилган рақибини бошини силаб қўйди. Баҳсли вазиятни тўлиқ кўрмаган учрашув бош ҳаками Феликс Брих ёрдамчиси Марко Фритц билан маслаҳатлашган кейин Роналдуни майдондан четлатган эди.
Таъкидлаш жоизки, бу вазият кўплаб баҳсларга сабаб бўлиб, бу борада кўплаб журналистлар ва футбол жамоатчилиги Роналдуга қизил карточка кўрсталиши ноҳақлик бўлганлигини таъкидлашаётган эди.